Украина терма жамоаси яримҳимоячиси Евгений Коноплянканинг мухлиси Жонибек Бердал футболчининг эътиборини тортиш учун ғалати усулни ўйлаб топди.
Жонибек Коноплянкага мурожаат қилиб, агар унга жавоб йўлласа, 40 даража совуқда кўчага яланғоч чиқишга ваъда берди.
Футболчи бироз муддат ўтгач, унга жавоб йўллади ва мухлисдан ваъдасининг устидан чиқишини талаб қилди.
Петропавловск шаҳрида истиқомат қилувчи Жонибек ваъдасига вафо қилди ва бу ҳақдаги видео ва фотосуратни футболчига жўнатди.