«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино янги йил арафасида нохуш воқеа қаҳрамонига айланди.
25 ёшли футболчи Мерсисайд полицияси томонидан 24 декабрь куни тунда ушланиб, текширилганда, маст ҳолатда автомобилни бошқаргани аниқланди.
Энди у суд томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин.