Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Роналду Европанинг 2016 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду 2016 йилда Европанинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Роналду қитъанинг 27та ахборот агентликлари иштирокида ўтказиладиган сўровномада 204 очко жамғариб, теннисчи Энди Маррей ва сузувчи Катинка Хоссуни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Шуниси эътиборга лойиқки, 1958 йилдан буён топшириб келинадиган бу совринни биринчи марта футболчи қўлга киритди.

Европанинг энг яхши 20 спортчиси сўровномаси якунлари:

1. Криштиану Роналду (футбол) – 204 очко;
2. Энди Маррей (теннис) – 180;
3. Катинка Хоссу (сузиш) – 136;
4. Нико Росберг (Формула-1) – 115;
5. Мо Фарах (енгил атлетика) – 93;
6. Анжелика Кербер (теннис) – 77;
7. Мартен Фуркад (биатлон) – 74;
8. Марсель Хиршер (тоғ чанғиси) – 54;
9. Анита Влодарчик (енгил атлетика) – 42;
10. Крис Фрум (велоспорт) – 38;
11. Петер Саган (велоспорт) – 36;
12. Жейсон Кенни (велотрек) – 28;
13. Марк Маркес (мотоспорт) – 19;
14. Фабиан Хамбюхен (гимнастика) – 18;
15. Сандра Перкович (енгил атлетика) – 17;
16. Петер Превц (чанғида трамплиндан сакраш) – 17;
17. Магнус Карлсен (шахмат) – 16;
18. Данута Козак (каноэ) – 16;
19. Антуан Гризманн (футбол) – 16;
20. Тедди Ринер (дзюдо) – 16.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:50, 26.12.2016.
Ўқилди: 9838 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.