Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ижарадаги Вальехо «Айнтрахт»дан «Реал»га қайтади

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқий жиҳатдан "Реал"га тегишли бўлган, ҳозирда «Айнтрахт»да ўйнаётган марказий ҳимоячи Хесус Вальехо мавсум сўнгида Мадридга қайтади.

"As" нашри хабарига кўра, «Реал» германияликларнинг 19 ёшли футболчининг ижарасини узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берди. Бунга Пепенинг "Қироллик клуби"ни тарк этиши мумкинлиги сабаб бўлмоқда.

«Реал» Вальехонинг ўйинини кузатиш учун ўз скаутларини «Айнтрахт» ўйинларига юбормоқда. У ҳақида хулосалар ижобий бўлмоқда. У ўзи ўйнаган 18та баҳсдан 16тасида асосий таркибда майдонга тушган.

«Айнтрахт» бош мураббийи Нико Ковач Вальехога юқори баҳо берди: «Мен бундай ўйинчини ҳеч қачон кўрмаганман. У энди 19 ёшда, аммо худди 30 ёшли футболчидек ўйинни ўқий олади».

Вальехонинг ўйини «Айнтрахт» раҳбариятига маъқул келгани туфайли, жамоа ҳимоячининг ижарасини яна 2 йилга узайтириш борасида «Реал»га таклиф юборди. Аммо мадридликлар бу таклифга рад жавобини беришди.

"Реал" 2015 йилда футболчини 6 миллион еврога сотиб олиб, у билан 6 йиллик шартнома имзолаганди. Аввалроқ Вальехо «Сарагоса»га ижарага берилганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:36, 27.12.2016.
Ўқилди: 4796 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.