Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Машъал" 2:1

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Бунёдкор" футбол академияси сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда жамоага Муборакнинг "Машъал" жамоаси рақиблик қилди. Ўқув-машғулот йиғини давомидаги иккинчи ўйинда жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Жамоа сафида дарвозабон Азамат Аҳмедов ва ҳимоячи Ҳожиакбар Ҳайдаров ҳаракат қилди. Шунингдек, қишки таътил сабаб ортга қайтган Мурод Ражабов ҳам "Олмалиқ" таркибида шуғулланиб турганлиги боис бу ўйинда иштирок этди.

Белоруссиялик ҳимоячи Владислав Косминин кеча юртига жўнаб кетди. У январь ойидаги йиғинда яна жамоа сафига келиб қўшилади. 

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи таймда жамоа аъзолари мазмунли ўйин намойиш этишди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Диёр Туропов узоқ масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар майдонда устунликни бироз муборакликлар томонига ўтказди. Иккинчи бўлим бироз жиддий курашлар остида кечди. Дастлаб рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун "Машъал" аъзоси Аббос Шодмонов майдондан четлатилди. Орадан кўп ўтмай кетма-кет икки сариқ карточка ишлаган Мурод Ражабов ҳам ўйинни майдон четида кузатишга мажбур бўлди. Тайм ўрталарида Марадона Сафаров ҳисобни тенглаштиришга эришди. 76-дақиқада Раҳматилло Бердимуродов яна жамоани олдинга олиб чиқди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Учрашувда жамоалар қуйидаги таркибда иштирок этишди.

"Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Ислом Иномов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршид Мухторов, Муҳаммад Исаев, Дилшод Жўраев, Диёр Туропов, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Аҳмедов, Темирлан Ерланов, Бобир Давлатов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Дониёр Исмоилов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Мурод Ражабов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Қадамбой Нурметов.

"Машъал" (1-тайм): Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Ғиёс Комилов, Шоҳжаҳон Қиличев, Мирзакамол Камолов, Сардор Абдураимов, Шаҳзод Шайманов, Ҳумоюн Муртазоев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Қўзибоев, Шоҳрух Достонов.
Машъал (2-тайм): Ботир Носиров, Аваз Агалиев, Муҳаммадали Алиқулов, Темур Машарипов, Аббос Шодмонов, Жонибек Мирзақулов, Марадона Сафаров, Сирож Мейлиев, Асил Бегимқулов, Умар Тўхтасинов, Бобир Фарҳодов.

Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

"Олмалиқ" навбатдаги назорат учрашуви 28 декабрь куни амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши ўтказилади. 

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 14:23, 27.12.2016.
Ўқилди: 4104 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.