«Реал» ҳимоячиси Пепе фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
«Хэбэй Чайна Форчун» 33 ёшли футболчига йилига 10 млн евро тўлашга тайёр.
Айни пайтда футболчи «Реал» 4,5 млн евро маош олмоқда ва томонлар янги шартнома борасида келишувга эришолмаган.
Пепе «Реал» таркибида жами 327 ўйин ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича легионерлар орасида 5-ўринда бормоқда.