Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

“Боруссия Д” ҳужумчиси ўзбекистонлик футболчи билан бир жамоада тўп суриши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Адриан Рамос ўз фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин.

Bild нашри хабарига кўра, колумбиялик футболчига “Бэйцзин Гоань” клуби қизиқиш билдирган. Айни вақтда Рамоснинг йиллик ойлиги 3 млн еврони ташкил қилади, хитойликлар эса унга 3 баробар кўпроқ таклиф қилмоқда. Футболчининг трансфери 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Адриан Рамос Бундеслиганинг 16 ўйинида (4 таси асосий таркибда) майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Таъкидлаш керакки, “Бэйцзин Гоань” сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп суради.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 18:47, 27.12.2016.
Ўқилди: 7623 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик