Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Фазлиддин Ғоибназаров уни кўпроқ эркаклар ғийбат қилишини айтди

Баҳо:
+ | -

2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган  боксчи Фазлиддин Ғойибназаров “Qalampir.uz” сайти учун махсус интервью берди.
 
Интервью чоғида боксчи ижтимоий тармоқда мухлисаларидан бири билан тушган суратининг тарқалиб кетиши ва унинг ортидан чиққан миш-мишлар ҳақида гапирар экан, ўзбек аёлларининг мард эканига қойил қолганини, ғийбатни эса асосан эркаклар қилганини айтиб ўтди.
 
“Риодан эндигина келган кунларимиздан бири эди. Ёнимга бир қиз келиб, мухлис эканини айтди ва расмга тушишни илтимос қилди. Мен унга йўқ деёлмай, суратга тушишга рози бўлдим. Ўша вақтда вазият бундай тус олишини ким ҳам ўйлабди дейсиз? Бир неча кундан кейин бутун ижтимоий тармоқ ана шу суратни муҳокама қила бошлади. Ўйлашимча, одамлар орасида ғийбат қилишга гап топилмай турган экан шекилли, ҳамма шу суратга ёпишиб олди”, дейди спортчи.
 
Спортчи вазиятни баҳолар экан, ўша вақтларда эркаклардан кўпроқ аёлларнинг мардлигига қойил қолганини бот-бот такрорлади.
 
“Мен ўшанда аёлларимизнинг мардлигига қойил қолдим. Ўша қиз билан тушган суратимиз тарқалгач, ижтимоий тармоқдаги саҳифамга эркаклар турли ёқимсиз изоҳларни ёзиб қолдирган бир пайтда, аёлларнинг бунга ғаши келди. Улар, “бу юлдуз, бу эса мухлис” қабилида, эркак бўла туриб эркакни ғийбат қилаётган инсонларга ортиқча изоҳга ўрин йўқлигини исботлашди”.
 
Ғоибназаров бугунги ОАВлар ҳақида фикрини билдирар экан,  ТВ, радио, газета ва журналларда, интернет-нашрларда одамларни ташвишга солаётган мавзулар қолиб, миш-мишлар асосида ёзиладиган мақолалар кўпайиб кетганидан ҳайратда эканини ҳам яширмади.
 
ОАВда керакли, одамларни ташвишга солаётган мавзулар қолиб, санъаткорларнинг, умуман машҳур инсонларнинг бирор нуқсони, оиласидаги бирор кўнгилсиз ҳолат, кийиниши кабилар муҳокама қилиняпти. Тўғри, машҳур инсонлар ҳалқ эътиборида, аммо ҳамманинг шахсий ҳаёти, оиласи бор. Мана шу суратни ҳам ОАВ ходими тарқатиб юборган”, дейди боксчи.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 19:02, 27.12.2016.
Ўқилди: 12109 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.