Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистонлик боксчи қизлар халқаро мусобақада 6 медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик спортчи қизлар Қозоғистонда ўтган бокс бўйича халқаро мусобақа совриндорлари бўлди.

19−23 декабрь кунлари Қарағандада (Қозоғистон) бокс бўйича Қозоғистон ССРда Хизмат кўрсатган мураббий Галима Жарилгапова хотирасига бағишланган 33-халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақа очилишида фахрий меҳмон сифатида америкалик афсонавий боксчи кичик Рой Жонс иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Бокс федерацияси «Газета.uz"га.

Миллий аёллар терма жамоаси мазкур мусобақада олти нафар спортчи қиз билан қатнашиб, икки кумуш ва тўрт бронза медалини қўлга киритди.

51 кг гача вазн тоифасида Азиза Мамирова финалда Назима Кизайбайдан (Олмаота) мағлубиятга учраб, мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Турсуной Раҳимова (Ўзбекистон) ва Арайлим Маясар (Олмаота) бронза медалларини қўлга киритди.

60 кг гача вазн тоифасида Ўзбекистон вакиласи, Олимпиада-2016 иштирокчиси Ёдгорой Мирзаева қозоғистонлик Карина Абрагимовадан мағлуб бўлиб, кумуш медал билан чекланди. Райхона Қодирова (Ўзбекистон) ва Айжан Хожабекова (Қозоғистон) бронза медалларига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасида учинчи вазн тоифасида (75 кг гача) Нафиса Асқарова ва Гавҳар Мирзаева бронза медали билан чекланди. Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равида қозоғистонлик Виолетта Князева ва Акерке Бахитхан эгаллади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 19:05, 27.12.2016.
Ўқилди: 4860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.