Испаниянинг Marca нашри Жуд Беллингем ўйинидаги кескин ўсишнинг асосий сабабини таҳлил қилди. Жозе Моуриньо қўл остида англиялик футболчи яна ёрқин ўйин намойиш этмоқда ва жорий мавсумда «Реал» етакчиларидан бирига айланган.
Мутахассислар ва журналистлар фикрича, Беллингемнинг муваффақиятли ўйинига «Реал»нинг янги тактик схемага ўтиши катта таъсир кўрсатган. Унда Жудга майдонда янги вазифа берилган.
«Жуднинг ёрқин ўйинидаги асосий омил — Моуринью қўл остида унга берилган янги роль. 4-2-3-1 схемасида Беллингем Винисиус ва Мбаппе ортида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. У чизиқлар орасида кўпроқ эркинликка эга бўлди ва рақиб жарима майдони яқинида тез-тез пайдо бўляпти. Бунинг натижасида Жуд ҳужумда анча хавфлироқ бўлди — тўпни олдинга олиб чиқиш, тезкор югуришлар ва голли вазиятлар яратишда унинг самарадорлиги ошди», — дейилади Marca таҳлилида.













