"Рома"нинг кўп йиллик сардори Франческо Тотти фаолиятини MLS'да давом эттириш вариантини кўриб чиқиши мумкин, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
40 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига етгач тугайди. Пойтахт клуби унинг шартномасини узайтиришни эмас, клуб тизимда ишлашни таклиф этиши кутилмоқда.
Шу сабабли Тотти ўзини кутаётган "Лос-Анджелес Гэлакси" клубига ўтиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.