«Галатасарой» ҳужумчиси Лукас Подольски Хитойдан фойдали таклиф олган.
31 ёшли футболчининг хизмати билан «Гуанчжоу Эвергранд» қизиқмоқда ва унга йилига 9 млн евро маош тўлашга тайёр.
«Галатасарой» клуби эса трансфердан 20 млн евро даромад олиши мумкин.
Айни пайтда Подольски бу ҳақда ўйлаб кўрмоқда. Унинг Истанбул клуби билан тузган шартномаси 2018 йил ёзигача амал қилади.