Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Пол Гаскойн Лондон меҳмонхонасида юз берган муштлашувдан сўнг шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
«Эйс» меҳмонхонасига жойлашиб олган Гаскойн маст ҳолда аёлларга тегажоғлиқ қилган ва ирқий камситувчи гапларни бақирган. Шундан сўнг, 49 ёшли собиқ футболчи ўзини тинчлантирмоқчи бўлган шахс билан айтишиб қолган. Юзага келган муштлашув чоғида уни зинапоядан туртиб юборишган. Гаскойн пастга қулаб, бошидан лат еган ва шифохонага ётқизилган.
Муштлашувда иштирок этган шахс эса полиция томонидан қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Гаскойн кўп йиллардан буён ичкиликбозликдан азият чекмоқда.