Мадрид шаҳри кенгаши «Атлетико» клубига кейинги мавсумдаги уй ўйинларини вақтинча «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказишни таклиф қилди.
Гап шундаки, «Атлетико» клубининг янги стадионини ишга тушиши билан боғлиқ расмиятчилик ишларининг муддати чўзилиб кетмоқда. Натижада лойиҳанинг ўзи ҳам номаълум муддатга кечиктирилган.
Айни пайтда «Атлетико» Мадрид шаҳрининг бошқа клублари билан ҳам музокара ўтказмоқда, бироқ уларга тегишли бўлган стадионларнинг сиғими анча кам.