Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флорентино Перес қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес бош мураббий Альваро Арбелоанинг келажаги борасида бир қарорга келди. Клуб раҳбари мавсум якунлангач, мураббийни истеъфога чиқариш ниятида, деб хабар бермоқда журналист Хорхе Пикон.

Шу билан бирга, директорлар кенгашининг айрим аъзолари мураббий жамоада қолиши ва ўзини кўрсатиш учун имконият олиши керак, деб ҳисобламоқда. Фикрлар турлича бўлишига қарамай, Перес ўз қарорида қатъий — у ёзда жамоага янги мураббий олиб келмоқчи.

Альваро Арбелоа «қаймоқранглилар» бошқарувини январь ойи ўрталарида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган ҳолда қўлга олган эди. Унинг бошқарувида жамоа Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасини мос равишда 1/8 ва 1/4 финал босқичларида тарк этди. Ла Лигада эса чемпионлик учун имкониятлар жуда паст — мавсум якунига 7 та тур қолганда «Барселона» билан орадаги фарқ 9 очкони ташкил этмоқда.

Киритилди: 13:27, 24.04.2026.
Ўқилди: 7879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик