"Бавария" бош мурабийи Бундеслиганинг биринчи давра якунларини сарҳисоб қилди.
- "Бавария"даги биринчи ярим йилингиз тугади, мамнунмисиз?
- Ҳа. Мен бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Клуб яхши ташкиллаштирилган, сифатли жамоа бор, Мюнхен са жуда гўзал. Шикоятга ўрин йўқ.
Биз янада яхшироқ бўлишимиз керак, аммо бунга вақт керак. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи - баҳор, ҳатто - ЕЧЛ плеё-оффи бошланадиган февраль ойи.
Мюнхеннинг иқлими жуда ёқимли. "Бавария" барқарорлик намунаси. Бу охирги йилларда бажарилган ишлар самараси.
- Ўзингиз бошқарган ҳар бир топ-клубингизни таърифласангиз.
- "Милан" – оила. "Ювентус"– менинг биринчи топ-клубим. "Челси" – менинг биринчи чет элга саёҳатим. "ПСЖ" - бу чақирув. Улар дунё даражасидаги клуб бўлмоқчи эдилар, аммо тўғри менталитет танланмади.
"Реал" - ноёб тажриба, бутун дунё тан олган клуб. Мураббий у ерда тажриба орттиради. Бу менда содир бўлганидан хурсандман.
- "Бавария"-чи?
- Бу уйга қайтиш дегани, худди "Милан" каби. Мюнхен клуби барча жабҳаларда оилани эслатади. Мен кўпроқ мухлислар ҳайрон қолдирди. Баъзан танқидлар кўпайиб кетади, аммо "Бавраия"да меҳр кўпроқ", - дейди Анчелотти.