Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Клопп: "Гвардиола осонроқ иш топиши мумкин эди, аммо у "Мансити" ва АПЛни танлади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 19-турида "Манчестер Сити"га қарши учрашув олдидан рақиб бош мураббийи Хосеп Гвардиола шаънига илиқ сўзларни билдирди.

"У осон чемпионатларда оддийроқ иш топиши ҳам мумкин эди, аммо "Мансити" ва АПЛни танлади. У бу билан ўзига тўлиқ ҳисобот бермоқчи. "Барселона" ва "Бавария"да Гвардиоланинг маҳоратли ўйинчилари кўп бўлган. Аммо айнан у улар ҳозир кўрсатаётган ўйинни шакллантирган. Энди "Барселона"нинг исталган янги мураббийи "Ёдда тутинг, биз Гвардиола ўргатгандай ўйнаймиз" дейиши мумкин.

Гвардиола - фантастик мураббий. У аниқ фалсафага эга, бу жуда яхши. Мураббий футболчиларга мослаша олиши керак, Пеп буни уддалаяпти", - дейди Клопп.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:07, 30.12.2016.
Ўқилди: 7217 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.