Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Марк Клаттенбург: «Хитойдан таклиф тушса, уни албатта кўриб чиқаман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англиялик ҳакам Марк Клаттенбург Хитой суперлигасидан тушган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

«Хитойда футболни ривожлантириш учун барча ишни қилишяпти. Бу нарса клублар томонидан амалга оширилаётган йирик трансферлардан ҳам кўриниб турибди. Мен фаолиятимнинг узоқ муддатли стратегиясини кўриб чиқишим керак. Премьер-лигада 12 йилдан бери ишлаяпман, бу ажойиб вақт.

Ҳозирча менга Хитойдан аниқ таклиф йўқ, лекин таклиф тушса, мен уни албатта кўриб чиқаман. Лекин ҳозирда АПЛда ишлаш ва УЕФА билан ҳамкорлик қилиш менга ёқмоқда .

Ҳакамлар ҳеч қачон молиявий манфаатни биринчи ўйинга қўйишмайди. Гап мамлакатда ҳакамликни ривожлантириш ҳақида кетмоқда. Уэбб ҳам Саудия Арабистонида ишлаганди. Сифатли ҳакамлик — бу футболнинг ажралмас қисми», – дейди Клаттенбург.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:32, 30.12.2016.
Ўқилди: 3836 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.