"Зенит" яримҳимоячиси Аксель Витсель Хитой чемпионатига йўл олгани учун "Ювентус"дан узр сўради, дея хабар беради Tuttosport.
Италия нашри белгиялик футболчининг Турин клубига айтган қуйидаги сўзларини келтирди: "Афсус, аммо бундай таклифларни рад қилиб бўлмайди".
ОАВ хабарига кўра, Витсель "Тяньцзинь Цюаньцзянь" билан уч йиллик шартнома имзолаган, унинг йиллик маоши 25 млн еврониташкил қилади. Хитойликларнинг таклифи "Ювентус"нинг таклифида анча залворли бўлиб чиқди, туринликлар футболчини ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишмоқчи эди.