«Рединг» клубининг бош мураббийи Яп Стам МЮ устози Фергюсон уни 2001 йилда «Лацио» клубига сотиб, хато қилганини айтди.
«Албатта бу нотўғри қарор эди. Чунки мен ўша пайтда ўзимни яхши ҳис қилаётгандим.
Аммо мураббий бўлганингдан сўнг, бошқаларга ёқмаса-да, баъзи қарорларни қабул қилишингга тўғри келаркан.
Фергюсон менга ишонч бағишлаган, мен ундан кўп нарсани ўрганиб олганман. Айни пайтда мураббийлик фаолиятимда ҳам шуларни қўллаб келмоқдаман. Мен МЮ клуби учун яна бир-икки йил ўйнаб бермоқчи эдим. Аммо тақдирим шундай экан» - деди Стам.