"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Саньянинг АПЛнинг 20-турида "Бёрнли" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) Твиттерда ёзган сўзлари Англия футбол ассоциациясининг эътиборини тортди ва ташкилот футболчидан изоҳ сўрамоқда.
Учрашувдан сўнг франциялик футболчи Твиттер ижтимойи тармоғига қуйидаги сўзларни ёзган эди: "Ўн киши ўн икки икшига қарши, аммо биза барибир курашдик ва жамоа сифатида ғалаба қозондик". Санья шу тариқа учрашув бош ҳаками Ли Мэйсоннинг майдон эгалари ҳимоячиси Фернандиьонинг четлатишига шаъма қилган эди. Кейинроқ футболчи ёзганларини таҳрир қилди ва ўйинчилар сони ҳақидаги сўзларни олиб ташлади.
Англия футбол федерацияси ҳимоячи билан боғланиб, бу сўзларидан изоҳ талаб қилди.