Испания кубоги 1/8 финалининг биринчи учрашувида "Барселона" ва "Атлетик" футболчилари бильбаоликлар футболчиси Йерай Альваресни қўллаб-қувватладилар.
Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга "Бардам бўл, Йерай" деб ёзилган футболкаларда чиқиб келишди.
21 ёшли футболчи ўтган ойда мояк саратони кассллиги бўйича операцияни бошдан кечирган эди.
Бугун уни даволаш ишлари давом эттирилиши шарт эмаслиги маълум бўлди, футболчи шу мавсумнинг ўзида майдонга қайтиши мумкин.