Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

2017 йилда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи

Баҳо:
+ | -

2016 йилда бир қатор ёш иқтидор эгалари мавсум кашфиётлари бўлди. Football365 нашри 2017 йилда ҳам ўз маҳоратини кўрсатиши лозим бўлган 10 футболчи ҳақида ёзди.

Габриэл Жезус : Бразилия «мўъжизаси»

Ўтган ёзги мавсумда “Палмейрас”дан “Манчестер Сити”га 32 миллион еврога трансфер қилинган футболчи январ ойидан бошлаб “шаҳарликлар” ҳужум чизиғини жиддий кучайтириши кутилмоқда. Бразилия чемпионатида сўнгги мавсумда 13та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди. Габриэл Жезус еврокубокдаги баҳсларни Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичида “Монако”га қарши учрашувда дебют билан бошлаши мумкин. Терма жамоада 6 марта иштирок этган ёш иқтидорли футболчи 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Марко Асенсио : испан «марвариди»

Испаниялик футболчи ҳам 2017-йилда қобилиятини кўрсатиш учун «Реал Мадрид«да имкониятга эга бўлади. “Эспаньол”даги бир йиллик ижарадан сўнг Марко Асенсио жамоасининг мавсумолди тайёргарлигида ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатди. Мавсум бошидан бери 11 та учрашувда иштирок этган испаниялик иқтидорли футболчи умумий ҳисобда 442 дақиқа ўйнади. Зидан томонидан амалга ошириладиган ротатсия Асенсио учун ўзини кўрсатишга имкон беради. Берилган дақиқалардан унумли фойдаланиш эса албатта, унга боғлиқ.

Ришедли Базур : иқтидорли голландиялик

20 ёшида Голландиянинг янги кашфиёти дея баҳоланмоқда. Илк қадамларини “ПСВ Эйндховен”да бошлаган Ришедли Базур “Аякс”да профессионал фаолиятини бошлади. Айнан «Аякс»даги ўйинлари эвазига бир қатор гранд клубларни ўзига тортган футболчи якунда 12 миллион евро эвазига “Волфсбург”га кўчиб ўтадгиан бўлди. Узун бўйга (1.84 м) эга таянч ярим ҳимоячиси Германия чемпионатида ўзини кўрсатиш учун етарли иқтидорга соҳиб. Терма жамоада 6 марта майдонга тушган футболчини Голландиянинг келажаги сифатида кўришмоқда.

Амаду Диавара

19 ёшли Амаду Диавара ушбу мавсум бошидан “Болоня”дан “Наполи”га келиб қўшилди. Ҳозирча “Наполи” либосида 11 марта ўйин ўтказган гвинеялик футболчининг натижаси самарасиз бўлмоқда. Европада ўзини кўрсатишни истаса, Диавара статистикасини яхшилаши керак бўлади.

 

Эмре Мўр: Бундеслига кашфиёти

Туркия термаси ҳужумчиси Дортмунднинг “Боруссия”сига “Нордшелланд”дан (7 миллион евро) ушбу мавсум бошида келиб қўшилганига қарамай, ўз номини танита олди. Бундеслигада 7 та учрашувда қатнашган туркиялик футболчи 1та гол ва 2та голли узатмага эга. Жамоа мухлислари эса 19 ёшли иқтидорли футболчини ўз таркибларида кўришдан баҳтиёрлар.

 

Келечи Ихеаначо

Премьер Лигадаги илк учрашувларини Роберто Манчини қўл остида бошлаган Келечи Ихеначо 20 ёшида Серхио Агуэронинг ўриносари ҳисобланади. Майдонда аргентиналик футболчи йўқлигида, нигериялик иқтидор соҳиби порлайди. Юқори жисмоний кўрсаткичларга эга Ихеаначо Премьер Лига ҳимоячиларига жиддий таҳдид туғдирмоқда. 2017-йилда ҳам Пеп Гвардиоланинг нигериялик футболчидан умидлари катта.

Алекс Ивоби

«Арсенал» тарбияланучиси Алекс Ивоби ўринбосарлар таркибида голларни қалаштириб ташлайверди. Профессионал фаолиятида эса 20 ёшли нигериялик футболчи АрсенВенгер жамоасида бироз қийналмоқда. Бу мавсумда францийалик мураббийнинг ўйин схемасида муҳим элемент ҳисобланмоқда. Ҳозиргача 21 та учрашувда майдонга тушган Алекс Ивобининг статистикаси ҳавас қиларли эмас. 2та гол ва 3та голли узатмасини 2017 йилда янада ошириши талаб этилади.

Мусса Дембеле : «ПСЖ»дан «Селтик»гача

Мусса Дембеле 2016-йилда Телефоот томонидан Францийанинг келажаги деб топилди. 20 ёшли Мусса Дембеле терма жамоа ҳужумининг келажаги ўлароқ кўрилмоқда. Ушбу мавсумда «Фулхем»дан (Чемпионшипда 15та гол) Глазгонинг «Селтик» жамоасига келиб қўшилди. «ПСЖ» тарбияланувчиси янги жамоаси либосида порламоқда. Ҳозиргача 18 та учрашувда майдонга тушган Дембеле 8 та гол ва 5 голли узатмага эга. 2017-йилда ҳам шундай кайфиятда давом этадиган бўлса терма жамоа эшиклари унга албатта очилади.

Усмон Дембеле

19 ёшли Усмон Дембеле 2015 йил ноябрида «Ренн» либосида майдонга тушганидан кейин кўп нарсалар ўзгариб кетди. Франция 1 Лигасида бир неча ой ичида номаълум футболчидан умидли футболчига айланди. Ушбу мавсумда эса 15 миллион евро эвазига «Боруссия Дортмунд»га кўчиб ўтган Усмон дембеленинг ишлари аъло даражада. Жамоа билан 15 та учрашувда иштирок этган францийалик футболчи 4та гол ва 7 голли узатмага эга. Чемионлар Лигасида жамоадошларига 5 голли узатмаси энг яхшисидир. Иккала оёқда бирдай ўйнай оладиган Усмон Дембеле терма жамоа либосида 3 марта майдонга тушди. 2017-йилда ҳам футбол мухлислари ва мутаҳассислари ундан ажойиб ўйинлар кутиб қолади.

Мануэл Локателли : италиялик иқтидор соҳиби

«Милан» таркибида барчани ҳайратга солаётган 18 ёшли таянч ярим ҳимоячиси ким бўлиши мумкин ? Албатта, бу Мануэл Локателли. Бу мавсумда Италия чемпионатининг кашфиёти бўлди. Яна катта саҳнага қайтган «Милан»нинг таркибида ўзига жой топа олди. 22-октябр куни “Ювентус”га қарши кечган баҳсда айнан Локателли жамоасига ғалаба тортиқ қилди. Мануэл Локателли ҳам юқоридаги футболчилар каби ўз иқтидорини 2017 йилда ҳам кўрсатишда давом этиши керак.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:58, 07.01.2017.
Ўқилди: 13384 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.