«Машъал» кўригида россиялик Константин Белов ва эстониялик Максим Липин футболчи кўрикдан ўтмоқда.
Марҳамат, улар билан танишинг.
Максим Липин (Эстония)
Максим “Пуума” футбол мактабида тахсил олган. У 19 ёшида ўзининг биринчи профессионал шартномасини “Инфонет” клуби билан имзолайди. Шу йили “Инфонет” жамоасида 26 та гол киритишга муваффак бўлади ва жамоасини Эстония пример лигасига олиб чиқишига ўз хассасини қўшади. Максим Липин 2015 йилда мамлакат чемпиони ФК “Левадиа” билан имзолайди. Аммо у мавсум яримига келиб жиддий жароҳат олади ва мавсум охирига қадар майдонга туша олмайди. 2016 йил ФК “Селламяе Калев” жамоасига ўтади. 22 ёшли футболчи 2016 йилги мавсумда Эстония Премьер-лигасида 34 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига икки бор йўл топа олган. Шунингдек у Эстония Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Амплуаси ярим ҳимоячи, якка курашларда анча тезкор,
Айни вақтда Липин «Машъал» кўригида бўлиб турибди. Унинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса янги масумда футболчи билан шартнома имзоланади.
Константин Белов (Россия)
Константин Белов футболнинг сир асрорларини болалар мураббийси Василий Карпов раҳнамолигида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида пухта эгаллай бошлайди. У 1997-1998 йиллирда Россиянинг «Ногинс» жамоаси футбол академиясида таҳсил олган, 1998 йилдан 2008 йилга қадар Москва «Локомотив» клубининг ёшлар жамоасида тўп тепган. 2008 йилда Белов «Амкар» жамоасига кўчиб ўтади ва бу жамоанинг ҳам ёшлари сафида фаолиятини давом эттиради. Костяга бир йилдан сўнг «Москва» жамосидан таклиф тушди. Футболчи «Москва» жамоаси тарқатиб юборилгунга қадар жамоада қолади. 2010 йилда профессионал фаолиятини «Рязань» жамоасида давом эттиради.
Айни вақтда Белов «Машъал» кўригида бўлиб турибди. Унинг ҳам ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса янги масумда футболчи «Машъал» аъзосига айланади.