Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Металлург”: ўзаро ўйинда дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида янги мавсум тайёргарлигини кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун “Кимёгар” стадионида ўзаро ўйин ўтказди.   Асосий ва ёшлар таркибларининг уйғунлиги остида ташкил этилган учрашувда томонлар муросага келишишди. Биринчи таймда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим аввалида “яшиллар” эркин жарима зарбасидан унумли фойдаланишди. “Қизиллар” дарвозасига голни 17 ёшли Арам Маркарян киритди. Алвон ранглилар эса ўйин якунига етиш арафасида пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Жарима зарбасини Дилмурод Каримов бехато амалга оширди – 1:1.   Ўзаро ўйинда “Металлург” таркибида кўрикдан ўтаётган бир қатор янги ўйинчилар орасида жамоанинг собиқ ўйинчиларини ҳам кўриш мумкин.   Энди “Металлург” пойтахтда машғулот ўтказаётган олий лига вакиллари билан назорат синов учрашувларида куч синашади. Дастлабки рақиблар Фарғона вилояти жамоалари бўлади. 14 январь куни “Қўқон 1912”, 18 январда эса “Нефтчи” жамоалари билан куч синашишга келишиб олинган.   Бугун бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга чиқишди: “Яшиллар”:Суҳроб Султонов, Зоҳид Раупов, Камронбек Копадзе, Жасур Аҳмедов, Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Дониёр Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Сирож Тошпўлатов, Мирғиёс Сулаймонов, Зоҳид Абдуллаев. “Қизиллар”:Зафар Сафоев, Аброр Тошқўзиев, Достонбек Турсунов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Аюбхон Нўъмонов, Дилмурод Каримов, Арслон Султонов, Наврўз Алимов. Заҳирадан майдонга тушганлар:Акобир Қаюмов, Тимур Тўйчиев, Зуҳрилло Бобоев, Улуғбек Худоёров, Умид Раҳимов, Зуфаржон Акбаралиев, Арам Маркарян.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:48, 07.01.2017.
Ўқилди: 5168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик