"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия кубогида "Престон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кеча кимдир менга "Арсенал"даги 21 йиллик фаолиятим давомида Англия кубогининг бу босқичидан ҳеч қачон чиқиб кетмаганимизни эслатган эди. Бугун чиқиб кетишимизга оз қолди.
"Престон" жуда яхши ўйнади, биринчи бўлимда ўзини кўрсатди, улар ҳар томонлама биздан тезкорроқ бўлишди.
Ҳаммаси осон бўлади деб ўйлаган эдик, аммо танаффусда мусобақадан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаб қолдик.
Бугун жипслашиб ўйнадик деб ўйлайман, жамоавий руҳни кўрсатдик, шунинг учун камбэк қила олдик. Бу Англия кубогига хос ўйин бўлди", - дейди Венгер.