«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру Англия кубогидан ўрин олган «Престон» (2:1) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини айтди.
Футболчи сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирганди.
«Биз ўйинни яхшироқ бошлаш ниятида эдик. Аммо тезкор гол ўтказиб юборгач, ташаббусни бериб қўйдик.
Иккинчи бўлимда гол уриб, вазиятни яхшиламоқчи эдик. Буни уддаладик.
Рақиб юқори тезликда ўйнади, уларни қувиб етиш осон бўлмади. Бу «Арсенал» эмасди.
Охиригача қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман» - деди Жиру.