Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» назорат ўйинида «Пахтакор»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Қўқон-1912" Қибрайда 2017 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг рақиби – мамлакатимизнинг энг номдор клуби “Пахтакор” бўлди.

Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Суҳроб Бердиевнинг бурчакдан оширган тўпини Жалил Кимсанов боши билан Лобанов дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди.

Бўлим якунланиши арафасида пахтакорчилар жавоб тўпини киритишди. Игорь Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва унумли фойдаланди. Ҳисоб 1:1.

Тайм охирида "Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб қолди. Учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жалил Кимсановга ҳакам иккинчи сариқ карточкани ва қизил карточкани кўрсатди.
Ўйинда “Шерлар” жанговор таркибда ҳаракат қилишганини таъкидлаш жоиз. “Пахтакор” сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси саналишади. Шу боис "Қўқон-1912" Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнади дейиш ҳам мумкин.

Иккинчи таймда тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқишди. “Пахтакор”нинг иккинчи голига ҳам Сергеев муаллифлик қилди.

“Шерлар” учрашувнинг иккинчи қисмининг ярмида барча футболчиларни алмаштиришди. «Қўқон-1912»да ҳам ўзгаришлар бўлди. Дарвоқе, Маъруф Зокиржонов яна жамоага қайтди. Маъруф иккинчи таймда майдонга тушди. Бугун Иброҳим Раҳимов ва Жавоҳир Сидиқовлар соғлигидаги муаммолар сабабли майдонга тушмади.

Қолган дақиқаларда футболчиларда бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.

Назорат учрашуви
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:1)
Бош ҳакам: Жасур Мухторов.
Голлар: Игорь Сергеев – 2 та. – Жалил Кимсанов,
«Пахтакор»:”Пахтакор”: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Марио Маслач, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев.
«Қўқон-1912» : Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.
Захира: Никита Рибкин, Иқбол Маликжонов, Исмоил Охунжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров, Маъруф Зокиржонов, Ислом Абдуллаев.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:48, 08.01.2017.
Ўқилди: 5405 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик