"Барселона" вице-президенти Хорди Местре жамоа яримҳимоячиси Иван Ракитичнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
"Биз у билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб боряпмиз. "Барселона"да Ракитични ҳам ўйинчи ҳам инсон сифатида севишади. Бизда амалдаги шартнома бор ва биз унинг қолишини истаймиз", - дейди Местре.