"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла "Кальяри" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.
Учрашувдаги ягона голни 2016 йилнинг 16 октябридан буён гол ура олмаятган Карлос Бакка урди.
"У бутун гол уролмаган вақтлари мобайнида хотиржам бўлди, унинг гол урганидан хурсандман. Мен ҳужумчи бўлганман, гол уриш қанчалик муҳимлигини биламан. Энди М'Байе Ньянгдан гол кутаман.
Ўйинни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда темпни йўқотдик ва 4–2–4 схемасига ўтиб таваккал қилдик. Аммо ҳалаба қозонганимиздан мумнунман. Рақибларимиз ҳалаба қозонганидан хабаримиз бор эди ва биз ўйинимизни ютишимиз жуда муҳим эди.
Ҳозирча, чемпионлар лигасига чиқиш ҳақида ўйлашга эрта. Биз ҳар бир ўйинга диққат-эътибор қаратиб, еврокубокларга илинишни кўзлаяпмиз", - дейди Монтелла.
"Милан" Италия чемпионатининг 18 туридан сўнг етакчи "Ювентус"дан 9 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.