«Милан» раҳбарияти ҳимоячи Алессио Романьолининг ўйинидан мамнун.
Италия терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси билан тузилган шартнома 2020 йилгача мўлжалланган, бироқ раҳбарият уни узайтирмоқчи.
Футболчи билан ёзда "Челси" клуби қизиққан ва 35 млн евро таклиф қилганди.
Романьоли «Милан»га 2015 йилда «Рома»дан ўтган эди. Футболчи ҳозиргача жамоада 50дан зиёд ўйин ўтказди.