"Монако" клубининг яримҳимоячиси Темуе Бакайоко жамоасини ўзгартириши мумкин.
Daily Star хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 22 ёшли футболчининг трансфери юзасидан "Монако" клубига таклиф жўнатган, бироқ ҳозирча жавоб олмаган.
Аввалроқ, Бакайоконинг ўзи "МЮ" ва "Челси" клубларидан таклиф олгани, бироқ "Монако"да қолишни афзал кўраётгани ҳақида гапирган эди.