ПСЖ яримҳимоячиси Хавьер Пасторенинг сафга қайтиши номаълум муддатга кечиктирилди.
L’Equipe хабарига кўра, аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган.
Пасторе 8 ноябрь куни «Нант» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Жорий мавсумда у бор йўғи 8та учрашувда ўйнади.