Каталониянинг Sport.es маълумотига кўра, ФИФАнинг The Best маросимига таклиф тилган "Барселона" ўйинчилари бу тадбирга бормадилар.
"Барселона"нинг тўрт сардори - Иньеста, Месси, Бускетс ва Маскерано 8 январь куни "Вильярреал" билан учрашувдан (1:1) қайтаётган вақтда бу қарорга келганлар. Суарес ва Пике маросимга боришдан воз кечиш фикрида нг фаол бўлганлар ва уларни қўллаб қувватлаган.
"Барселона" футболчиларининг сўзларига кўра, ФИФАнинг гала-кечасига боришдан воз кечишга клуб "ҳакамлар жанжали"да футблчиларни қўллаю-қувватламаганида бўлди. Уларнинг фикрича, ҳакамлар уларнинг зарарига кўп адашмоқдалар ва бу Испания чемпионатида жамоанинг очко йўқотишига олиб келммоқда. "Барселона" примерада айни пайтда "Реал" ва "Севилья"дан сўнг учинчи ўринда бормоқда.
Хабарга кўра, футболчиларнинг бу қарорини бош мураббий Луис Энрике хотиржам қабул қилган ва уларга қаршилик қилмаган. Маросимда клуб президенти Хосеп Бартомеу қатнашди.
"Барса" футболчиларининг ФИФА тадбирига бормагнининг расмий сабаби - 11 январь куни Испания кубогида "Атлетик"га қарши жавоб учрашувига тайёргарлик кўриш.