«Реал» ҳужумчиси Серхио Рамос клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жароҳат олиб, даволанаётган эди.
Футболчи Испания кубогидан ўрин олган «Севилья» (3:0) ва Испания чемпионатининг «Гранада» (5:0) клубига қарши ўйинларни ўтказиб юборганди.
Клуб сайтининг хабарига кўра, Рамос жароҳатидан тўлиқ тикланиб олган ва Испания кубогидан ўрин олган «Севилья» (12 январь) клубига қарши жавоб ўйинида майдонга тушади.