Кириш Регистрация

Самвел Бабаян ва Одил Аҳмедов ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхшиларига овоз берди

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 9 январь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши мураббийига овоз бериш жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

Самвел Бабаян ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Мураббийлар: 1. Клаудио Раньери (“Лестер”), 2. Диего Симеоне (“Атлетико”), 3. Зинедин Зидан (“Реал”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Тони Кроос (“Реал”, Германия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

Одил Аҳмедовнинг овозлари қуйидагича тақсимланди:

Мураббийлар: 1. Юрген Клопп (“Ливерпуль”), 2. Луис Энрике (“Барселона”), 3. Пеп Гвардиола (“Бавария”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Криштиану Роналду (“Реал”, Португалия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши аёл мураббийини аниқлашда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шерали Бобоқулов ва жамоа сардори Маҳлиё Сарикова иштирок этди.

Шерали Бобоқулов қуйидагиларга ўз овозини берди:

Футболчилар: 1. Женнифер Марозсан, 2. Карли Ллойд, 3. Кристен Цинклер.

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Филипп Бергеру.

Маҳлиё Сарикова ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Футболчилар: 1. Карли Ллойд, 2. Кристен Цинклер, 3. Женнифер Марозсан

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Юлиан Эллис

Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Лестер” устози Клаудио Раньери энг яхши мураббий номига лойиқ бўлди.

АҚШ аёллар терма жамоаси ҳужумчиси Карли Ллойд энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. Германия аёллар термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб тан олинди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:24, 10.01.2017.
Ўқилди: 17779 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов "Реал" либосига имзо қўйишдан бош тортди. Бунинг сабаби бор [5822]

Эрон - Ўзбекистон учрашувини ким бошқариб бориши маълум бўлди [5460]

Эрон матбуоти: Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари эронлик легионерлардан илгарилаб кетишди [5120]

Эронлик мутахассис Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Эрон терма жамоасининг ўйинидан хавотирда [4575]

Роналду Хойлунд ўзининг услубида голни нишонлагани ҳақида фикр билдирди (видео) [3336]

Флик бу трансферга қарши [2987]

45 ёшли Пирло жаримадан даҳшатли гол урди (видео) [2894]

Шомуродов тепган пенальтини қайтарган дарвозабонга Ўзбекистон клубларидан таклиф бор [2739]

Ханс-Дитер Флик "Барса" раҳбариятидан пулларни оқилона сарфлаш кераклигини сўрамоқда. Немис Луис Диас трансферини хоҳламаяпти [2438]

"Реал" аёллар жамоаси кетма-кет 18 та мағлубиятдан кейин "Барселона"ни биринчи марта мағлуб этди. ВАРнинг йўқлиги ўйин жозибасига таъсир кўрсатди (фото) [2424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz