Греция чемпионатидан ўрин олган «Ксанти» - «Олимпиакос» ўйинида мудҳиш қоидабузарлик рўй берди.
«Ксанти» ҳимоячиси Лисгарас рақиб футболчиси Себанинг тиззасига қўпол зарба берганидан сўнг, майдонда тартибсизлик юзага келди. Жабрланувчининг ўзи ҳам бу ҳолатда четда қолмасдан, рақибга жавоб қайтарди. Натижада ҳар иккала футболчи ҳам майдондан четлатилди.