Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" таркибига Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан келиб қўшилган Акмал Холмуродов билан жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Акмалжон жамоага хуш келибсиз. Қўқонга келишингиз қандай амалга ошди?
– Мени Қўқонга жамоа бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов таклиф қилдилар. Биз Нўъмон ака билан бир-биримизни яхши биламиз. “Пахтакор” жамоасида бирга ишлаганмиз. Бош мураббий бу йил жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини , келгусида режалар янада юқори эканлигини айтганларидан сўнг мен таклифни қабул қилдим.Албатта ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоада тўп суришни истайди.

– Жамоанинг машғулотларида қатнашмоқдасиз, “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга ҳам тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Қўқон жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Кўплаб футболчилар билан эскидан дўстлигимиз борлиги учун жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. Жамоадаги ташкилий ишлар эса мени лол қолдирди. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотлар жуда қизиқарли ва жиддий тарзда ўтказилмоқда. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ, ички муҳит ҳавас қиларли даражада. Мен ўйлайман бу йилги мавсумда Қўқонлик мухлислар ўзлари кутаётган жамоани майдонда кўришади. “Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳатто биз дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик. Биринчи бўлимни ўзидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз якунда натижага ўз таьсирини ўтказди деб ўйлайман.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:12, 11.01.2017.
Ўқилди: 5689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.