Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир легионер келиб қўшилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” айни дамда БААнинг Дубай шаҳридаги мавсумолди ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Эрталабки машғулот жараёнида асосан жисмоний тайёргарликка катта урғу берилаётган бўлса, тушдан кейин эса кўпроқ тўп билан муомала қилиш машқлари бажарилмоқда. Шунингдек, йиғинда яна бир ивуарлик футболчи қатнашаётганини таъкидлаш жоиз.

Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри бугундан “Локомотив” машғулотларига қўшилди. Ушбу 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз мамлакатининг ёшлар терма жамоаси билан Африка чемпионатида ғолиб чиқиб, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга қадар етиб борганди. Бир қатор гранд жамоалар қизиқишига сабаб бўлган футболчи ўтган йилни Украинанинг “Динамо Киев” жамоасида ўтказди.

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:31, 11.01.2017.
Ўқилди: 11702 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик