Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Осиёнинг энг яхши футболчилари. 51-75-ўринлардан 3 нафар ўзбекистонлик футболчи ўрин олди

Баҳо:
+ | -

Sandalsforgoalposts.com веб-сайти 2016 йилдаги Осиёнинг энг кучли 100 нафар футболчисидан иборат рейтинг тузиб чиқди. Веб-сайт таҳририяти рўйхатнинг иккинчи қисмини эълон қилди. Унда 51-75-ўринларни эгаллаган 25 нафар футболчи жой олган. Эътиборли томони, бу футболчилар орасида 3 нафар ўзбекистонлик ўйинчи бор.

71-ўрин. Александр Лобанов, "Пахтакор", дарвозабон
Рейтингнинг 71-поғонасини Ўзбекистон терма жамоаси посбони Александр Лобанов эгаллаган. У 2016 йил давомида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини 7та расмий ўйинда қўриқлаб, уларнинг бештасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг ишлари Эрон чемпионатида ("Персеполис") юришмагач, август ойидан бошлаб "Пахтакор"га қайтди.

57-ўрин. Сардор Рашидов, "Ал-Жаиш", Қатар, ярим ҳимоячи
Сардор Қатар чемпионатида ўзининг илк мавсумини ўтказди. Унинг иштироки ёмон чиқмади, аммо терма жамоа сафида у қадар самарали ўйин намойиш қилмади. Айниқса, узоқ давом этган ёзги таътилдан сўнг у формасини тиклаб олиши қийин кечди. Ўзбек футболчиси янги мавсумда "Ал-Жаиш" таркибида 10та гол уришга муваффақ бўлди. Рашидов "Жаиш" таркибида ОЧЛнинг ярим финал босқичигача етиб борди. Нашр ўтган йилги рейтингда Сардор Рашидовни 22-ўринга қўйганди.

52-ўрин. Виталий Денисов, "Локомотив", Россия, ҳимоячи
Ўзбекистонлик ҳимоячи ўтган йилги рейтингда 80-ўринда қайд этилганди. Бу сафар ҳамюртимиз юқорироққа жойлаштирилди. Виталий Денисов ўз клубида ҳам, Ўзбекистон терма жамоасида муҳим футболчи бўлиб қолмоқда. У чап қанот ҳимоясини эгалласа ҳам, доимо ҳужумга қўшилиб туради.

Эслатиб ўтамиз, Sandalsforgoalposts.com томонидан тузилган рейтингда "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовга 88-ўринни эгаллаганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:22, 11.01.2017.
Ўқилди: 16454 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4353]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3949]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2365]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2201]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2064]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1950]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1890]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1515]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1455]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик