"Барселона" таркибида турли хил мусобақаларда энг кўп гол уриш бўйича рекордчилар ким эканини биласизми? Қуйида ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.
Расмий ўйинларда энг кўп гол урган футболчи - Лионел Месси
Месси 2004 йилдан буён "Барселона" таркибида 554 та расмий ўйинларда 479 та голга муаллифлик қилган. Ҳужумчининг норасмий ўйинларда ҳам урган голларини қўшиб ҳисобласак 500 тадан ортиб кетади.
Норасмий ўйинларда энг кўп гол урган футболчи - Паулиньо Алькантара
Алкантара 1911 йилдан 1927 йилга қадар 212 та норасмий беллашувда ўз ҳисобига 223 та гол ёздириб қўйган. Паулиньо расмий ўйинларда 137 та гол урган. Бу натижа учун у 137 баҳсда майдонга тушган.
Испания чемпионатида энг кўп гол урган футболчи - Лионель Месси
Аргентиналик ҳужумчи 2004 йилдан бери Ла лигада 362 учрашувда иштирок этиб, 325 та гол урган. Лео Испания чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчидир.
Испания чемпионатида энг кўп голли узатма берган футболчи - Лионель Месси
Лионель 2004 йилдан буён "Барса" таркибида Примьерода шерикларига 111 та голли узатма узатган. Месси бу борада ҳам ла лига рекордчиси ҳисобланади.
Испания кубогида энг кўп гол урган футболчи -???