Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Рамос – антиқаҳрамон ёки «Севилья»- қаҳрамон?

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг ишлари яхши кетаётганди. Зиданнинг жамоаси биринчи бўлимни яхши якунлаб, Криштиану Роналдунинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Хавф жуда кам эди, бироқ бир вазият барча нарсани ўзгартириб юборди.

«Севилья»га қарши Қирол кубоги нимчорак финали жавоб ўйинида паненка зарбаси орқали пеналтини амалга оширган ва ўйиндан кейин мухлисларга нисбатан одобсизлик қилишда айбланган Серхио Рамос матбуотда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Фаолиятини «Севилья»да бошлаган «Реал» сардори андалусиялик мухлислар ўйиннинг биринчи дақиқасидан уни ҳақоратлай бошлаганини айтган бўлса, Мадрид жамоаси ҳам ўз сардорини қўллаб-қувватлаб чиқди.

Ла Лига 18-туридан ўрин олган ўйинни эса Рамос ҳимоя учлигининг марказида бошлади – унинг ўнг томонидан Варан, чап томонидан эса Начо жой олди. Бу Зидан томонидан кутилмаган тактик юриш эди ва у ўйиннинг катта қисми давомида яхши иш берди. Бу ўйин Кубок баҳсидагидек шиддатли кечмади. «Севилья» камроқ таваккал қилди, «Реал» эса ҳимояда уч футболчи қолиши ва етакчиларнинг майдонга қайтиши эвазига олдинга кўпроқ куч ташлади.

Иккинчи бўлимни «Реал» жуда яхши бошлади. «Севилья» дарвозабони Серхио Рико Дани Карвахалга нисбатан ишлатган қўполликдан сўнг Криштиану Роналду пеналтини аниқ амалга ошириб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мадридликлар яна бир муҳим ғалабани қўлга киритадигандек туюла бошлаганди, бироқ Кубок ўйинида «Реал» ҳисобни 3-1 дан 3-3 га етказишни уддалагани каби ўйин охиридаги икки гол ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.

Дастлаб Рамос боши билан ўз дарвозасини ишғол қилди. Сўнгги дақиқалардаги голлари билан жамоасини қаҳрамонона қутқаришга одатланган ҳимоячи бу сафар «Реал»ни қийин аҳволда қолишига сабаб бўлди. Ўйинда сезиларли устунликка эга бўлган «Реал» бирданига бу устунликни «Севилья»га топшириб қўйди. Мадридликлар хотиржамликни ва ярим ҳимоядаги устунликни йўқотиб қўйди ва энди заиф кўрина бошлади – ҳатто камдан-кам адашадиган Каземиро хато қилишни бошлади.

Қўшиб берилган вақтда эса уч кун олдинга ўйиннинг сўнгида ҳисобни тенглаштирган Карим Бензема тўпни олдириб қўйди. Ўша ўйинда ҳам мадридликлар дарвозасини ишғол қилган «Севилья»нинг янги ҳужумчиси Стеван Йоветич андалусияликларга ғалаб тақдим этган голни «Реал» дарвозасига киритди.

«Реал» ушбу ўйинни қандай бой берганидан ҳайратда бўлиши табиий. Бироқ энди мадридликларнинг мағлубиятсиз церийаси 40 ўйинда якунлангани ва Ла Лига чемпионлиги пойгасига шиддат қайтгани аниқ. Ҳозирда 40 очко тўплаган «Реал»дан «Севилья» 1 очкога, «Барселона» эса 2 очкога ортда қолмоқда (албатта, мадридликлар битта кам ўйин ўтказганинин унутмаслик лозим). Афсуски, бу омадсизлик Серхио Рамосдан бошланганини тан олиш лозим

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:24, 16.01.2017.
Ўқилди: 8793 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.