«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру «Суонси» (4:0) клубига қарши ўйинда чап оёғидан жароҳат олган эди.
Бугун ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг, унинг жароҳати оғир эмаслиги ойдинлашди.
Футболчи АПЛнинг навбатдаги, «Бёрнли» клубига қарши ўйинигача тикланиб олади.