«Севилья» президенти Хосе Кастро Кармона жамоанинг Испания чемпионатидаги имкониятлари тўғрисида гапирди.
«Айни пайтда 2-ўринда бормоқдамиз, бундан хурсандмиз. Бироқ вазиятга тўғри баҳо бериш керак, чемпионлик – биз учун эмас, унвонни қўлга киритиш учун «Реал» ва «Барселона» кураш олиб боради.
Бу билан биз таслим бўламиз демаяпман, бироқ асосий мақсадимиз – Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш» – деди Кастро.