«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бакари Санья АПЛ 20-туридан ўрин олган «Бёрнли» (2:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ҳакамни танқид қилиб ёзган гаплари учун жазоланди.
Футболчи инстаграм саҳифасида: «10 футболчи бўлиб 12 нафар рақибга қарши ўйнадик ва барибир ғалаба қозондик» - деб ёзган эди. Бу билан Санья 1-бўлимда жамоадоши Фернандиньони майдондан четлатган бош ҳакам Ли Мэйсоннинг ҳаракатларини танқид қилган эди.
Бугун Англия футбол ассоциацияси футболчини бу ҳаракатларини қоралади ва уни 40 минг фунт жаримага тортди. Бундан ташқари футболчи келажакда бу ишни қилмаслиги юзасидан огоҳлантирилди.