Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов блоги: Гудзон мўъжизаси

Баҳо:
+ | -

Бу ҳақда Голливуд ҳам фильм ишлади. Кимсан, Том Хэнкс бош ролда. Гудзон мўъжизаси. 2009 йилнинг 15 январь куни 1549 рейси бўйича учишни бошлаган самолёт Нью Йоркнинг Гудзон дарёсига қўнади. Нақ дарёнинг ўртасига. Учувчи Чесли Салленбергер ҳалокатга учрашга маҳкум бўлган самолётни антиқа қарор ила сувга қўндиришга мажбур бўлган. Воқеа ва фильм юракни жизиллатади, албатта. Бу фильмни томоша қилар экансиз, табиийки учувчининг ёнини оласиз, унга мухлислик қиласиз, терговда ҳам у ютиб чиқишини истайсиз.

Қандай тергов дейсизми? Мўъжиза қаҳрамонининг ушбу қарорини муҳокама қилувчилар, ундан айб қидирувчилар ҳам топилади. Нима учун у шундай қалтис ишга қўл урди? Нима учун 155та одамнинг жонини гаровга бойлаб, дарё ўртасига қўнди? Ҳеч ким билан келишмай, нима учун ўзича шундай қарорга келди? Шунга ўхшаш саволлар билан Чеслининг қонини ичишади. Фильм давомида у ўзининг ҳақлигини исботлайди.

Менга бу фильмда ёққан нарса нима бўлди, айтайми? Жони омон қолган бўлса ҳам, қаҳрамонлик кўрсатган бўлса ҳам, учувчининг ҚАРОРи борасида кечган муҳокама ёқди. Нима учун шу қарорга келгани борасида текширув ўтказишгани ёқди. Ҳар қанча истеъдодли бўлса-да, нима учун ўз экспрементини одамлар устида қилганини тушунтириб бериши талаб этилди. Менга шу ёқди. Чесли ютиб чиқди, ўзининг ҳақлигини исботлади, лекин ундан воқеа тафсилоти сўралди. Воқеанинг илдизи ўрганилди, учувчи ўзининг ҳақлигини исботлаш учун ўз соҳасининг нозик жиҳатларини очиб берди. Мана шунча нарсаларни билиб олишимиз учун ҳам ўша тергов, ўша текширув шарт эди, тушуняпсизми, шарт эди!

Баъзан клубларимиз, терма жамоамиз енгган ўйинларда хатолар, камчиликлар таҳлил қилинса, хафа бўладиган мутахассисларимиз бор. Улар шу фильмни томоша қилиб қўйишса яхши бўларди. Зотан, таваккалчилик эвазига қозонилган ҳар қандай қаҳрамонликни-да муҳокама қилса бўлар экан, уларнинг ишлари ҳам таҳлил қилинаверади. Агар зўр бўлишса, Том Хэнкс қаҳрамонига ўхшаб ўзларининг ҳақликларини исботлаб беришсин, шунда фильм томошабинига ўхшаб мухлисларимиз ҳам роҳатланишарди.

Ҳа, футбол ҳам ҳаётга ўхшайди. Айтсинлар, қандай қилиб енгганларини айтиб беришсин, тўғрими?! Фақат бой берилган ўйинлар муҳокама қилинмаслиги керак, уни ҳамма эплайди ва унга барча мураббий жим туришга мажбур. Зафарли дамлардаги таҳлил анча холис бўлади ва улардан кўп нарса ўрганилади. Ҳеч қурса, кейинги ҳалокатлар олди олинади.

Манба: maydon.uz
Киритилди: 10:55, 18.01.2017.
Ўқилди: 12828 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.