Яқиндагина “Марсель”га келиб қўшилган Морган Сансон янги клубига 9 миллион еврога тушди. Камтаргина “Бурж”да футболчилик фаолиятини бошлаган Сансон Франциянинг номдор “Марсель” жамоасига қадар бўлган улкан синовларни босиб ўтди. France Football ашри Морган Сансон ҳақидаги энг муҳим фактларни эслаб ўтди.
“Бурж”, бошланиш
1994 йил 18 августда Сен-Дулшарда тугъилган Морган Сансон футболдаги илк қадамларини дастлаб “Газелек Бурж”, сўнгра “Бурж” жамоаларида бошлади. Сансоннинг “Бурж”даги мураббийи Лоран ди Бернардо у ҳақида шундай дейди: “Бир сафар уни ўзидан бир-икки ёш катта болалар билан ўйинга чақирдим. Аммо Сансон улар орасидаги энг зўри эди. Хатто гол ҳам урганди.” Франко Торшиа, Сансонни “Ле Ман”га олиб келган скаут ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. “Мен уни илк маротаба “Бурж” жамоасининг U–23 таркибида кўрган эдим. Унинг оиласига ўз қизиқишларимни баён қилдим. Сансоннинг ота-онаси “Ле Ман” ёшларга кўпроқ имконият беришини ҳисобга олган ҳолда розиликларини билдирди.” Франциянинг бир қанча номдор жамоаларининг қизиқшларига қарамасдан у “Ле Ман”ни танлаганди.”
“Ле Ман” таркибида профессионал футболдаги дебют
2012 йил 3 август. Ёш Морган Сансон “Ле Ман” билан профессионал футболдаги илк қадамларини босди. Франция 2-Лигаси доирасида «Дижон»га сафар қилган «Ле Ман» 2-1 ҳисобида ортда қолаётган бир пайт. Ўйин тугашига ўн дақиқача қолган бир пайтда мураббий 25-рақамли Сансонни Идрисса Силланинг ўрнига майдонга туширди.
Биринчи мавсумдаёқ илк қизил карточка
“Ле Ман”да юқори савияда ўйнаш Сансон учун қийин кечди. Морган Сансон илк мавсумидаёқ қизил карточка олди. “Генгам”дан аламли 6-1 ҳисобидаги магълубиятни қабул қилиб олган учрашувда Сансон икки сариқ карточка олгач майдондан четлатилганди. Аммо ушбу қизил карточка фаолиятидаги ягона четлатиш бўлиб қолмоқда.
700 минг евро эвазига “Монпелье”га
2- Лигада 21 учрашувда майдонга тушгач, “Монпелье” клуби ҳеч иккиланмасдан ёш иқтидорли футболчини ўз жамоасига қўшиб олди. Ўша пайтдаги трансфер баҳоси – 700 минг еврони ташкил этди. “Ле Ман” эса бу пайтда бюджет танқислигини ҳис қиларди ва муҳим ўйинчиларидан бирини бошқа жамоага ўтишига қаршилик қилмади. «Монпелье»га келиб қўшилган Сансон қуйидаги фикрларни билдирди : «Биз, ёшлар «Ле Ман» билан барча қийинчиликларни бошдан кечирдик. Магълубиятлар, мураббий алмашиши, маошнинг кечикиши… Эртага машгъулот бўлиш-бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Қийин дамлар бўлди. Бир кун келиб жамоани тарк этишимни билардим, аммо “Ле Ман” менинг жамоам, айнан у менга имконият берди.”
Илк жиддий жароҳат
Янги клубида ўсишда давом этган Морган Сансон жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. 2015 йилда 13 апрелда “Тулуза”га қарши баҳсда жиддий жароҳат олиб, бироз муддат майдондан ташқарида қолиб кетди. Ўйиндан сўнгги интервюсида, Ролан Курбуа, клуб мураббийи қуйидаги гапларни айтиб ўтди: “Матчдан ҳам кўра биз Сансонни йўқотдик, бу матчни бой беришдан ҳам муҳимроқ.” Бу жароҳат албатта унинг фаолиятини секинлаштирди.
1 Лигадаги 100 лик довон
22 ёшидаёқ Морган Сансон Франция 1 Лигасида «Монпеле» таркибида 98 бора майдонга тушган. Статистик кўрсаткичлари эса қуйидагича : 13 гол (3 таси ушбу мавсумда), 9 голли узатма (5 таси ушбу мавсумда), 9 сариқ карточка, бирор марта ҳам қизил карточка олмаган.
Ёшлар термасидаги дебют
Бир неча йиллардан бери кўпчилик футбол мутаҳассис ва ишқибозлари Морган Сансонни Франциянинг келажаги сифатида кўрмоқда. Ҳозирча, Сансон U-19 таркибида 7 бора, Франция ёшлар термасида эса 11 маротаба майдонга тушган. Ушбу футболчига катта умид билдирилмоқда. Ўз вақтида Гуркюфф, Самир Насри ва бошқа иқтидорли футболчилар ҳам Франция келажаги сифатида қаралганди. Умид қиламиз, Морган Сансон ҳақиқатдан терма жамоа етакчисига айланади.