Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Жоковични мағлуб этган Истомин Australian Open’да 3-босқичдан ўта олмаган. Бу сафар нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, жаҳон рейтингида 117-поғонада бораётган Денис Истомин «Катта дубулға» туркумидаги Australian Open–2017 турнири иккинчи даврасида дунёнинг 2-ракеткаси – сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиб, қарийб 5 соат давом этган беллашувда сенсацион ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистонлик теннисчининг мазкур мусобақанинг амалдаги чемпиони устидан эришилган ғалабаси халқаро нашрларнинг эътиборига тушди. 30 ёшли спортчи битта ғалаба билан Twitter’нинг жаҳон трендига ҳам чиқди.

Денис Истомин мусобақанинг учинчи даврасида испаниялик Пабло Каррено Буста билан нимчорак финал йўлланмаси учун куч синашади. 25 ёшли теннисчи жаҳон рейтингида 31-ўринда қайд этилган.

Теннисчилар фаолияти давомида 2 марта ўзаро тўқнаш келган бўлиб, ҳар икки сафар Каррено Бустанинг қўли баланд келган. Истомин ва Буста ўртасидаги учрашув эртага, 21 январь куни Тошкент вақти билан эрталаб 9:30 да старт олиши режалаштирилган.

Учинчи даврага етиб келиб, 97 минг долларни нақд қилган ўзбекистонлик теннисчи навбатдаги ўйинда муваффақиятга эришса, жами 165 минг доллар мукофот пули ишлаб олади.

Денис Истоминнинг Australian Open’да қайд этган энг яхши натижаси 2010 ва 2014 йилларга тоғри келган бўлиб, ҳар икки сафар ўзбекистонлик теннисчи учинчи даврагача етиб борганди. Эътиборлиси, ҳар икки сафар ҳам у Новак Жоковичга мағлуб бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:49, 20.01.2017.
Ўқилди: 13836 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.