«Машъал» футбол мактабидан етишиб чиққан бир қатор истедодли футболчилар бугун нафақат юртимизда балки, Осиё мамлакатларининг бир қатор чемпионатларида муваффақиятли тўп суриб келмоқдалар.
Ана шундай футболчилардан бири, айни пайтда Малазия чемпионатида тўп сураётган Сирожиддин Раҳматуллаев билан қисқа суҳбат уюштирдик.
Мен болалигимдан футболга қизиқардим, Миллионлар ўйинига меҳрим бўлакча эди. Футболчи бўлишимга дадам сабабчи бўлганлар 8 ёшимдаёқ футбол сир асрорларини ўргана бошладим ва 2007 йил февралида мен учун қадирдон «Машъал» академиясига келганман, академиядаги устозларим Борис Серастанов ва Вадим Шакиржановлар мени ҳақиқий профессионал футболчи бўлиб етишиб чиқишимга ўз ҳиссаларини қўшишди. Бир сўз билан айтганда «Машъал»дан қарздорман ва ушбу кулубда таҳсил олганим билан фахрланаман.
-Сиз Малазиянинг «Bola Sepak ATM» жамоаси аъзосисиз бу жамоадаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?
-Жамоамда мени ҳамма шароитлар ва қулайликлар тўлиқ қониқтиради. Аввалига кўникиш бироз қийин бўлди энди эса анча мослашиб олдим.
-АТМ да қайси чизиқда тўп сураяпсиз?
-Аввалдан ўзи ярим ҳимоячи бўлганман, ҳозирҳам айни шу чизиқда тўп сураман, бу менга ёқади.
-«Машъал» сафидаги дебютингизни эслай оласизми?
-Ҳа бу кечагидай эсимда, Фарғонада 2012 йил «Нефтчи»га қарши бўлиб ўтган баҳсда мени ўша вақтдаги мураббий Фомичов асосий таркиба майдонга туширганди.
-«Bola Sepak ATM» билан янги шартнома имзоладингизми
-Мен Яқинда «Bola Sepak ATM» билан янги шартнома имзоладим. Кеча Малайзия Премьер-лигасида дебют учрашувимни ўтказдим.
-Келажакдаги режаларингиз қандай?
-Келажакда «Машъал» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни орзу қиламан.