Хитой Суперлигасининг бир нечта клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Рунини дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган футболчига айлантиришмоқчи, дея хабар беради tribalfootball.com.
Футболчи "Манчестер Юнайтед" ҳафтасига 300 минг фунт ишлаб топади, тахминларга кўра Руни пулга ўч ва унинг "Олд Траффорд"ни тарк этиш эҳтимоли юқори. Унга йиллик 60 миллион фунт маош таклиф қилинмоқда.
"Ёзда Рунига "Юнайтед"ни тарк этишга рухсат берилиши мумкин, ахир у клубда 13 йил ўйнади ва 550 ўйин ўтказди.
Унинг шартномаси тугашига яна бир йил қолган бўлсада, ҳозир унинг "МЮ"ни тарк этиши учун энг фулай пайти. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди", - дейди Хитойдаги манба.